Талоқ тушмайдими?

18:12 / 18.12.2021 | Юлдуз | 572
Ассалому алайкум! Илмингизга ва ишларингизга Аллоҳ баракот берсин.
Менинг онам бозорда савдо қиладилар, ўзим ҳам онамга ёрдамлашгани бозорга чиқаман. Негадур бугун бозорга ишга боришим қайнонамга ёқмагани сабабли, эрим менга бугун бозорга бормай, уйда қолиб онам айтган ишларни бажар дедилар. Лекин мен бозорга ишга бораман деб қатъий туриб олдим. Кейин эрим менга бозорга ишга борсанг талоқсан, дедилар. Шу бугун бозорга ишга бормадим, уйда қолдим. Кейин эрим менга дилимдаги ниятим, фақат шу бугун (бир кун) бозорга ишга бормай уйда қолишинг учун, талоқсан дегандим, деябдилар.
Саволим шуки, бошқа кунлари онамга ёрдамлашгани бозорга чиқсам бўладими? Эрим билан орамизга талоқ тушмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир кунни ният қилган бўлса, бошқа куни борсангиз тушмайди Валлоҳу аълам!