Яхшиликнинг чегараси бўладими?

18:13 / 17.12.2021 | Feruza | 363
Ассалому алайкум! Мен жуда кичик-кичик яхшиликлар кўп қилиб тураман одамларга. Бир статуслар ўқиб қоламан, унда яхшиликнинг ҳам чегараси бор,меъёри бор, бўлмаса қадрингни йўқотасан, деган маънода. Яхшиликни чексиз, хоҳлаганча қилса бўлмайдими? Яхшиликнинг меъёри борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муҳими ниятнинг тўғри бўлиши. Яхшиликнинг кичик каттаси бўлмайди. Имкон бўлганида уни қилавериш керак. Валлоҳу аълам!