Ассалому алайкум! Қиш ойи яқинлашгач кўпинча ҳожатхонага боришимдан олдин оз миқдорда, баъзида кўпроқ миқдорда сийдик чиқиб кетади. Ушлолмайман кўпинча. Шунда доим дарров ғусл оламан. Совуқ бўлишига қарамасдан ғусл оламан. Бир танишим сийдик тегса ғусл олиш керак деганди. Қишда шу масалада қийналаман. Саволим шуки, шундай вазият яна бўлса ғусл олишим шартми, таҳоратимни янгиласам бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сийдик чиқиши ва унинг тегиши ғусл қилишни шарт қилмайди. Таҳора қилиш ва сийдик теккан ерни ювиш кифоя. Валлоҳу аълам!