Қарз

18:41 / 18.12.2021 | Azimova_D | 363
Ассалому алайкум! Мен 3 йил олдин дорихонага дори олгани киргандим пулим озгина етмагани учун майли деб дориларни бериб юборишганди. Кейин эса мен билан кирган дугонам пулини ташлаб кетарсиз, деб айтди, деб қолди. Уни мен эшитмагандим, мен қарздор ҳисобланаманми? Ўша пулдан озгина кўп миқдорда садақа қилиб юборсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввал эгаларига қайтаришга ҳаракат қилиб кўринг. Иложи бўлмаса кейин садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!