Ҳалол сертификти ҳақид

04:49 / 20.12.2021 | K&N | 422
Ассалому алайкум! Қадрли Одинхон опа. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Икки дунё мартабангиз улуғ бўлсин. Иншаа Аллоҳ нийтим бор исломий йўналишда илмий иш қилиш. Аллоҳим ўзи тавфиқ берсин. Опажон мени бир нарса кўп ўйлантиради. Ҳозирги кунда дўкон расталарини тўлдириб турган маҳсулотларни деярли ҳаммасида ҳалол сертификати бор. Лекин зикр аҳлидан сўрнг ҳайъати биз билмаймиз деб жавоб беришган. Бунга ўзи ким масъул. Аслида деярли 80 фоиздан кўп аҳолимиз мусулмон. Лекин агар адашётган бўлсам Аллоҳ кечирсин. Кўп мусулмонларнинг ҳалол бўлмаган маҳсулот ейишига сабаб бўлиш. Эртага қиёматда жавобгарлиги бор бўлса керак. Бу сертификат қандай меъзонларга асосланиб берилиши, ҳақиқатда ҳалолми ким текширади. Агар сизда имкон бўлса аниқлай оласизми? Мен чекка қишлоқда тураман. Кимга мурожаат қилиш кераклигини билмаганим учун сизга савол юборяпман. Агар саволим ўринсиз бўлса минг бора узр.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Диний идора масъул. Валлоҳу аълам!