Золим қайнона

19:19 / 28.01.2022 | Muslima | 1168
Ассалому алайкум!
Ёшим 21 да, оилалиман ҳомиладорман. Ҳаётимда нохуш воқеалар кўп бўлмоқда. Қайнонам билан қанча муроса қилмайин, лекин негадир барибир урушиб қолавермоқдамиз. Мунтазам равишда қилаётган ишларимдан айб топавериб, мени силтаб жеркиб сўкаверадилар. Ҳаммага ёлғон гапириб, қилмаган ишимни қилди дейдилар, мени кўпчиликка ёмонлайверадилар, нима яхшилик қилсам ҳам ёқмайди. Асабларим жудаям чарчаган, улар ўзларини оқлаб, менга 100% айбни тўнкаб қўядилар. Ҳомиладорлигимга ҳам қарамай мени озгина фурсат ҳам тинч қўймайдилар.Мен ҳақимда ёлғон тўқишларидан, ёлғончиликларидан жудаям чарчадим. Умуман уларни кўргим ҳам, гаплашгим ҳам келмай қолган.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатингизни психолог консультациясига бориб гапириб берганингиз маъқул. Психолог ёрдами билан бу вазиятда нималар қилишингизни тушуниб оласиз. Ҳозирча эса сизга қуйидагиларни тушунтирмоқчиман. Қайнонангизга табассумлик бўлиб, унга қараганингизда миянгизда адоватли ҳаёллар бўлмаслигини контрол қилиб кўринг. Унга нисбатан мақтов гапларни ишлатиб кўринг. Масалан унинг қайсидир фазилатини ёқтиришингизни, кийимлари ярашишини, овози ёқимлик эканини ва ҳаказо. Унга эътибор етишмайди. Сиз у кишини мақтасангиз сизга нисбатан ёмон амалларини қилмай қўяди. Бу амалларни нафратланиб туриб бажариш ўта мушкул. Буни тўғри тушунаман. Шунинг учун бу амалларга бир тадқиқот дея ёндашиб кўринг. Сиз ўзингизнинг ички муносабатингизни ўгартирсангиз мана кўрасиз қайнонангиз ҳам шу заҳотиёқ сизга нисбатан ўзгара бошлайди. Бу онг даражасидаги ўзгаришлар.Валлоҳу аълам!