Депрессия ҳақида

06:14 / 29.01.2022 | Мукаддасхон | 1511
Ассалому алайкум! Мени ёшим эндигина 16да ,унивеситетда 1 курсда ўқийман , шу охирги уч ойдан бери жуда ғалати холатга тушиб қолдим, хамма нарсага қизиқишим қолиб кетган, бирор бир нарсага қизиқмайман. Олдинлари кўп китоб ўқишни ёқтирардим, хозир хам ўкийман, лекин тезда зерикиб қоламан. Уйқудан тургим келмайди ,хатто бир марта 15 соат ухлаб хам хеч уйқуга туйганимни хис қилмадим. Хеч ким билан гаплашгим хам келмайди, иш қилсам тез чарчаб қоламан,интернетдан ахтарсам бу мендаги симптомлар депрессия холатида бўларкан, яна бунга қарши курашиш хақида хам жуда кўплаб видеолар кўрдим. Хаммасида деярли бир хил кўпро кўчага чиқинг, яна шунга ўхшаш гаплар. Аслида деярли хар куним кўчада, чунки ўқишга бораман, келаман,ўзим ёқтирганим учун жуда кўп пиёда хам юраман. Аслида мендаги бу холатга нима сабаб бўлганлигини хам билмайман, Аллога шукур хамма нарсам бор, хеч нимадан нолимайман,лекин хеч ўзимга тушуна олмаяпман, Илтимос, маслахат беринг, бу холдан қандай қилиб чиқиб кетсам бўлади,бу ўзимни холимдан борган сари ўзимни ёмон кўриб кетяпман.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом!Тўғри сизда депрессия бошланаяпти. Одам депрессияда бўлганида у бутунлай иш фаолиятини йўқотади. Оддий меҳнатга ҳам ожизлик қилиб қолади. У инфекцияларга очиқ бўлиб қолиб, унда ҳар турлик касаллик ҳосил бўлиши мумкин. Депрессиядаги одамнинг нерв тизими бузилиб, у юрак ва қон томири касалликлари, остеопороз касалликларига учраши мумкин. Уйқу бузилиб ёмон тушлар кўриши, доимий хавотирланиш, ваҳима, асабийлашиш, зўриқиш, ҳолсизлик ҳолатлари кузатилади. Бу касалликни психолог олимлар “21 асрнинг касали” деб атайдилар. Бу касаллик билан касалланган одамда бора-бора иштаҳа йўқолиши, инсульт, саратон, хотирани йўқотиш, ўзига ишониш туйғусини буткул йўқотиши ва психик касалликлар ривожланиши мумкин. Шунинг учун сиз зудлик билан психотерапевт ҳузурига бориб психотерапия ва дори-дармонлар ёрдамида даволанишингиз керак. Валлоҳу аълам!