Намозда

04:56 / 20.12.2021 | Nozimaxon | 541
Ассалому алайкум! Онамнинг белдаги грижалари туфайли оëқлари қаттиқ оғрийди. Тиззаларида ҳам суяк емирилиши ташхисини олганлар. Шунинг учун намозни стулда ўқийдилар. Бир отинойи стулда ўқиб бўлмайди, столга сиғинган бўлиб қолади дебти. Ундан ўтириб ўқиганингиз яхши дептилар. Шунга маслаҳат берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиёмда туриш фарз. шунинг учун қиёмда тўлиқ туриб рукуъ ва саждани ишора билан қилса бўлади. Қуйидаги линкда батафсил берилган.

https://islom.uz/view/kursida-otirib-namoz-okish

 Валлоҳу аълам!