Қиёматда онам қарзини даъво қиладиларми?

23:34 / 24.12.2021 | Насиба Юсуфжановна | 263
Ассалому алайкум! Мен ёлғиз фарзандман, хўжайиним Россияда ишлайдилар. Шу сабаб онам биз билан яшайдилар. Рамазон олди уйимизни обдон йиғдик. Онамнинг шкафларини йиғиш жараёни нарсаларидан текшириб, энг кераксизларини ташладим. Токи олдимдан чилтон тошлари чиқиб қолгунича. Уйимизда ширк ҳисобланувчи нарсалардан ҳали ҳам борлигидан қўрқиб кетдим. Кн нарсаларни тез тез ташлаб юбордим. (Онам нарса йиғишни жуда яхши кўрадилар, эски тускиларни ҳам ташламайдилар ҳам, бировга ҳам бермайдилар). Бир пакетда 2009йилларда кийган бир эски гамажим чиқиб қолди нарсалар орасидан. Уни ҳам ташлаб юбордим. Ичини очиб текшириб ўтирмадим. Кечга онам келиб роса ҳафа бўлдилар. Бақирдилар, йиғладилар, аразладилар. Эртасига шу гамаж ичида катта миқдорда пулим бор эди деб туриб олдилар. Ўғлимни мусоркага жўнатдим, мусорни олиб кетишган экан. Тополмадик хуллас. Хўжайиним қанча эди билиб бер тўлаймиз дедилар. Онам эса у пулни тўлашга кучларинг етмайди деб туриб олдилар ва қанчалигини айтмадилар. Аммо кўп вақт араз, жаҳл қилиб юрдилар. Табиатан пулни жуда яхши кўрадилар. Ўзларидан ҳам қизғаниб йиғадилар. Нафақамдан дейдилар, аммо жиянларимга пул бериб ҳар ой устига маълум миқдор олиб туришларини холам айтганлар. Пуллари кўп. Лекин қийналганимизни кўриб турсалар ҳам ишлатмайдилар, мен фақат қарзга олиб яна қайтариб бераман. Пул уларники, уларни ҳақлари деб тўғри тушунаман. Барча ҳаражатларини ўзим қиламан. Хуллас у пакетда пул бормиди ростдан ёки йўқми билолмадик. Қўрқаятганим, шу пул бўйнимда қарз бўлиб қоладими? Онам қиёматда сўрайдиларми шу пулни? Қандай йўл тутай? Қайта қайта сўрасак ҳам айтмайдилар қанчалигини
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Айтмаса, тўлашингиз шарт бўлмайди.
 Валлоҳу аълам!