Закот

08:13 / 26.12.2021 | Fotima | 354
Ассалому алайкум! Мени ёшим 25да, турмушга чиқмаганман, ҳозирда ҳамшира бўлиб ишлайман. Саволим шундаки, мен ўз иш ҳаққимдан закот беришим жоизми ёки отамни зиммасида бўладими? Шу ҳақида маълумот берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Закотни ҳар бир шахс ўзи адо этади. У шахсий ибодат. Адо этилиш шартлари тўлиқ бўлса, ўзингиз чиқарасиз.  Валлоҳу аълам!