– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолат тиббиётда “гипергидроз” деб аталади. Гипергидроз бир қанча сабаблар туфайли юзага келиши мумкин: балоғатга етиш босқичида гормонал ўзгаришлар сабабидан, қалқонсимон без касалликларида, юракнинг айрим касалликларида, вегетатив нерв системаси паталогияларида ёки тер безларининг замбуруғ ёки инфекцион агент таъсирида зарарланиши оқибатида.
Қизингизни кардиолог, невропатолог, дерматолог ва эндокринолог кўрикларидан ўтказинг. Агар ҳеч қандай патология аниқланилмаса, унда қуйидагилардан фойлансангиз бўлади: кунига 2 маҳал қўлтиқ соҳасини муздек эмас, аммо илиқдан совуқрок сув билан ювинг, шу билан бирга, аччиқтошни сувда эритиб, шу эритма билан чайиб туринг. "Кандид В" порошогидан ёки гелидан кунига 1-2 маҳал ювиб қуритилган кўлтиқ остига сепинг (ёки гелини суртинг).
Иншааллоҳ, яхши бўлади. Валлоҳу аълам.