Болани олдириб ташлашнинг гуноҳи..

01:44 / 27.12.2021 | Ummu Umar | 562
Ассалому алайкум! Устоз, ҳозирги пайтда бола олдириб ташлаш оддий ҳолатга айлангандай гўё. Илтимос шу мавзу ҳақида омма халқга илмий маъруза қилсангиз... Зеро бу ишни оддий ҳолдай қабул қиладиганлар унинг қандай разил ва жуда катта гуноҳ эканлигини тушуниб етсалар....
Қариндош синглим хомиладор бўлиб, хомиласи 3 ойлигида қаттиқ шамоллаб қолибди. Ва тузалганидан сўнг скрининг текширувига борибди. Даст аввал текширганлар боласи соғлом эканлигини айтишган экан. Хомиласи беш ярим ойлигида яна бориб текширганида шифокорлар бола нуқсонли эканлигини айтишган экан. Шикорлар бола камида 2 та 3 та нуқсонли бўлиб туғилишини айтишибди, ҳамда болани олдириб ташлашни маслаҳат беришибди. Уйдагилари( қайнонаси, эри) барчалари шу ишни қиласиз деб туриб олишган экан. Охир оқибат 6 ойлик болани олдириб ташлашга мажбур бўлибди. Болани олдириб ташлаш тирик одамни ўлдириш билан тенг деб ўйлайман. Ва шифокорлар бу масалада маслаҳат беришлари бу умуман тушунарсиз ҳолат!!!
Берадиган саволим:
Қариндошим тавба қилса Аллоҳ уни кечирар... Лекин бандадаги ҳаққини Аллоҳ ихтиёрни мазлумнинг ўзига қўйиб беради деб эшитганман... Олдириб ташланган бола Жаннатда онасининг, отасининг йўлини тўсиб, уларни киришга қўймайди деб ешитганман. Шу ҳақида маълумот берсангиз илтимос... Зеро қалб кўзи кўр инсонларнинг қалби очилса...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу борадаги фатволарни берганмиз. Иншааллоҳ насиҳат ҳам қиламиз.