Ассалому алайкум! Мени турмуш уртоғим роса қаттиқ урадилар. 3 нафар фарзандим бор. Эрим ичади ва намоз уқимайди. Жудаям жохил одам. Фарзандларим хали ёш. Кўп урган вақтлари узимни билмай қоламан, маматалоқ бўлиб кўчага хам чиқолмайман. 10 йилдан буён сабр қиламан. Аммо бахона излаб барибир жанжал чиқаради. Соғлигим яхши эмас. Грижа, миома, бавосир, черепной давление да роса қийналаман. Буқоқнинг захарли ташхиси қўйилган. Намоз ўқийман, иложи борича истигфордаман, араб алефбосида Аллохнинг лафзини ўрганаяпман. Ўкийдиган жойда мени кўкарган жойларимни кўриб бир аел Кахриқул дуосини ўқинг деб қолди. У дуо хакида эшитмаганман. Ўша дуони уқисам ва эримга дам солсам бўладими, болаларим ва оғрикли хаётдан чарчаганим учун ўқисам гунохкор булмайманми.
– Ва алайкум ассалом! Бу дуо ширкка сабаб. Сиз бу ҳолатга чидаб яшашингиз нотўғри. Урадиган одам урушидан тўхтамас экан, у билан яшаш хавфлидир. Ўзингизга зулм қилманг. Валлоҳу аълам!