Таъсир

10:46 / 02.01.2022 | Ruhshona | 381
Ассалому алайкум! Ўлий таълимда ўқийман, ётоқхонада тураман. Бир хонада 4 кишимиз, уларни бари турли инсонлар. Лекин бир қиз бор, у атеистроқ, ислом Динида бўлса ҳам, ишонмайди. Ўлсам ёқиламан дейди, христианга турмушга чиқаман дейди. Ёши меникидан анча катта, доим сўкинадиган одати бор, ёмон мавзуларда бемалол гапира олади. Бир хонада бўлиб доим сўкинса таъсир қиладику. Шу нарсалар таъсир қилмаслик учун нималарга кўпроқ эътибор берай? Ислом динига даъват қилишни хоҳлайман, лекин қандай қилишни билмайман.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Имкон бўлса бошқа хонага ўтиш керак. Бўлмаса, унинг гапларини ҳам қилиқларини ҳам эътиборга олмаслик лозим. Валлоҳу аълам!