Харидорнинг пули

10:42 / 02.01.2022 | Маржона | 291
Ассалому алайкум! Дўконда савдо қиладиган бир инсондан ҳар хил инсонлар келиб, маҳсулот харид қилишади, саволим шуки сотувчи харидорнинг пули ҳалол ёки ҳаром йўл билан топилганини билмайди. Маҳсулот сотаётганда сотувчи ҳар бир харидордан пулинг ҳалолми, ҳаром йўл билан топилганми деб сўраши керакми? Агар шундай деб сўраса ҳам харидор ёлғон гапириши мумкин. Яъни бундай ҳолатларда сотувчи гуноҳкор бўлиб қолмайдими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сўраши шарт эмас. Қандай пул беришаётгани ва қаердан топиаётганига савдогар масъул эмас. Валлоҳу аълам!