Нифос вақтида

04:41 / 27.12.2021 | Mohirabonu | 403
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда мен тасхих ва ҳифз бўйича тахсил олмоқдаман. 8 ойлик ҳомиладорман, кейинги ой иншааллоҳ фарзандли бўламан. Саволим шундан иборатки туғруқдан кейин нифос қони вақтида Қуръонни қорилардан эшитиб ортидан такрорлашим мумкинми? Бундан ташқари планшетдаги Қуръонларни ўқишим мумкинми, талимим тўхтаб қолмаслиги учун?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда Қуръони карим оятларини тўлиқ талаффуз қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!