Момо оши (ширк амаллар)

22:39 / 26.12.2021 | Khadiyja | 558
Ассалому алайкум! Хурматли устозалар. Мен бухоро вилоятида яшайман. Исломий зиёли оила келиниман. Турмуш қурганимга 2 йил болди. Турли шифокорларга мурожаат қилдик фарзанд масаласида ҳамма соғлом деган ташхисни қойди аммо ўртада фарзанд ёқ. Турмуш ортогим билан фарзанд жисмоний соглиққа эмас Аллоҳнинг немати эканлигини билиб тақдиримиздан розимиз. Аммо қайнонам фолбинга бориб ҳар хил ножоиз ишлар билан шуғулланяптилар. Бизда момо оши деган нарса бор яни момолардан (жинлар) ёрдам сораб уларга атаб қон чиқазиб товуқ қой мол сойишади. Қайнонам мени шу ишни қилишга мажбур қиляптилар. Аллоҳдан озгага жонлиқ сойиш харом эканлигини айтсам эринга ёки қайнотанга айтсанг сени бу уйдан ёқ қиламан деяптилар. Мен шу момо ошида улар Аллоҳдан озгага жонлиқ сўйса ҳам роббим деб отирсам аммо улар қилган ниятда иш қилмасам қатнашганим учун гуноҳкор бўламанми?
Оиламни сақлаб қолиш ун нима қилишимни маслаҳат берасизлар
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Асло кўнманг. Бу шикр иш, шерик бўлиб қоласиз. Инкор қилиш лозим. Валлоҳу аълам!