Иқтидо қилган намозларим

22:38 / 26.12.2021 | Нозима Мамирова | 238
Ассалому алайкум! 3 йил олдин турмуш ўртоғимга иқтидо қилиб намоз ўқишни бошладим. Эътиборсизлигим, бошқа билувчилардан сўрамаганлигим туфайли турмуш ўртоғим фарз намозини ўқиётган вақтда фақат тасбеҳларини айтган эканман, яъни сано дуоси, аттаҳиёт ва саловатларни ўқимас эканман, яқинда бу ҳақида ўқиб шунча йиллик намозимни қайта ўқийманми деб ўйланиб қолдим. Ёлғиз ўқиган пайтларимда, суннат намозларимда тўлиқ ўқиганман, қайта ўқишим керакми иқтидо қилган намозларимни? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қайта ўқиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!