Қазо намозларни ҳисоблаш

23:50 / 24.11.2021 | O'g'ilxon | 270

Ассаламу алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мен олдин диндан бехабар залолатда эдим ёшим 24да. Қазо намозларни ҳисоблаётганда хайз келган вақтдан деб ўқидим. Менда хайз қони 9 синфлигимда келган. Тахминий қазоларимни ҳисобладим, 21 ёшимдан бери намоз ўқиябман. Намозда талафузни нотўғри қилган эканман. Уларни қайта ўқийманми? Ва витрни ўқиётганимда 3 ракатда зам сура ўқимасдан қунт дуосини ўқиб кегин Аллоҳу акбар деб руку қилган эканман, уларни қазолариничи? Менга қиз бола 9 ёшда балогатга етади дейишда шунда мен қазоларимни нечи ёшимдан ҳисобласам болади? Ва қандай тартибда ўқишим афзал?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Намозда талафузни нотўғри қилган эканман” деган гапдан нимани ирода қилгансиз? Намозни фосид(бузувчи) қилувчи амаллардан қилган бўлсангиз у намозларни фарзларини қазосини қайта ўқиб чиқасиз. Витрни 3-ракъатида зам сурани ташлаб кетган бўлсангиз қайта қазоси ўқилмайди. Энди ундай қилманг.

Шариатимизда ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:

1. Тушида булғаниши;

2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;

3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.

Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:

1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;

2. Тушида булғаниши билан;

3. Ҳомиладор бўлиши;

4. Ўн беш ёшга тўлиши.

 Валлоҳу аълам!