Бувим имонидан ажраб қомадимикин???

23:41 / 27.12.2021 | Dilnoza | 351
Ассалому алейкум!Устоз, мени бувим қариб қолганлар, ёшлари 87 да. Шунинг учунми билмайман, бошқача бўлиб қолганлар. Бир гапларида "мен Ҳудодан қўрқмасам ҳам, шундан қўрқаман" деб келинига ишора қилган. Кейин доим келинидан гумондалар, менга амал қилади деб, тинмай аллакимларга дам солдирадилар, фолбингаям борадилар. Буни қанчалик ёмонлигини айтсак, у қорамас оқ фолбин дейдилар. Хуллас, одамлари бормиш, улар тинчлик бермас экан, уларни боғлаб, қонлатиб "тадбир "ми, билмайман, шунақа нарса олса тинчир экан. Мен ёшман, набиралариман, онамга айтганларини қилманглар, аҳир қари одам, ёш болага ўхшайди десам, тинчлик бермаяптида, хафа бўляпти деяпти. Жуда қаттиқ қайғудаман устоз. Бувим юқоридаги гаплари учун имонидан ажраб қолмаганларми. Жавобингизни кутаман. Илтимос, бефарқ бўлманглар, менга ёрдамингиз керак.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Мутахассисга кўрсатиш керак. Агар чиндан ақл заифлашиб қолган бўлса, у кишининг узри бўлади. Акс ҳолда бу ишларидан огоҳлантириш керак.
Валлоҳу аълам!