Дилозорлик ва мақтанчоқлик

03:05 / 30.12.2021 | Feruza | 363
Ассалому алайкум Одинахон опа! Бераётган саволларимизга эринмасдан жавоб бераётганингиз учун сиздан жуда ҳам миннатдорман. Илмингизни зиёда қилсин илоҳим. Биринчи саволим: Бизга атайлаб, қасддан дилозорликлар қилаётган, кўнглимизни оғритадиган , доим бизни хатоларимизни, айбларимизни қидириб, уларни бировлар олдида очиб, ўзлари ҳузурланадиган инсонлар билан қандай муносабатда бўлишимиз керак? Дилозорликлардан жудаям қийналиб кетдим. Баъзан кўп йиғлайман. Ўзимга олмасликка ҳаракат қиламан, лекин баъзан айрим сўзлар таъсир қилади. Иккинчи саволим: Яхшилик қилдингми, биров билмасин, ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин дейишади. Шунга риёкорлик бўлиб қолмасин деб амалларимга эҳтиёт бўламан. Баъзи одамлар бор, қилган яхшиликларини мақтаниб, ғурурланиб, бўрттириб бошқаларга гапириб юришади. Бундай одамлар билан қандай муомалада бўлиш керак? Доим бизга ўзини яхшилигини такидловчи, яхши амаллари билан фахрланиб, ғурурланиб, мақтаниб юрган одамлар олдида ўзимни қандай тутай? Минг бор узр, саволим узун бўлиб кетди. Жавобларингиз учун каттакон рахмат. Аллоҳим қилаётган ҳайрли амалларингизни икки дунё ажр савобини берсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Ўшанақа қилиб дилингизни оғритадиганлар, аслида сизнинг гуноҳларингизни ўзларига оладилар. Шу сабаб ҳеч оғринманг.
Валлоҳу аълам!