Турмуш ўртоқ тавсияси

23:12 / 30.12.2021 | Diyora | 676
Ассалому алайкум! Устоз мен ўқишда ўқийман, шунга таниш опа ё дугоналарим қиз топиб бер дейди ёки ўзлари таниган қизни номерини, расмини телеграммдан жўнат дейди. Мен шундай ҳам қилганман. Яқинда диндош опам эрининг ўртоғига қиз керак эканлигини, 1 йил, ярим йил ичида тушириб олади, куёв тараф яхши қиз бўлсин деганини айтди. Мендан расм сўради, телефон номери сўради. Мен қиздан руҳсат олиб. расмини ташладим. Шу тўғрими? Устоз, бошқа танишларим ҳам, мен таниган курсдошларимнинг номерини сўраса (бола билан қиз бир гаплашиб муомаласи тўғри келадими деб) йигитга номер беради, қиз билан гаплашиб кўрганда менга гуноҳ бўлиб қоладими? Расмини сўраса, расмини қиздан сўрамай ёки сўраб куёв тарафга ташаб беришим тўғрими? Аслида қиз билан йигит олдин бир бирини кўрмаган, бир гаплашиб кўрса, маъқул бўлса, йигит совчисини юборади. Шунинг учун қиз билан йигит бир гаплашиб кўришсин дейди, ҳозир расмини кўришсин дейди. Шу тўғрими? Устоз, қиз билан йигит бир бири ҳақида маълумоти бўлмаса, уйлари ҳам, туман ҳам фарқ қилса. Йигит қизнинг суратини кўриб, муомаласини билмай, совчи жўнатаман дейиши қанчалик тўғри? Яна улар мабодо мен сабабли, уйдагиларга маъқул келиб, тўйи бўлмоқчи бўлса ва тўйгача гаплашиб юришида менга гуноҳ йўқми, чунки мен сабабчи бўлган бўламанку? Шундай вазиятда, фақат расм орқали қизни кўрган йигитлар қандай йўл тутсин? Агар фақат расм орқали кўрган бўлса, қизни уйига совчи бўлиб борса, куёвга маъқул келмаса, лекин келинга маъқул бўлса, келин тарафини қалби оғриб қолишида бизнинг гуноҳ йўқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш нотўғри. Совчилар аввалдан қизнинг рақамини ва расмини олиб, йигит билан гаплаштиришлари жоиз эмас, ўта кетган беодобликдир. Улар аввало қизнинг ота онасига борилари, қизларини кўриш учун изн сўрашлари лозим. Мана шундан кейин кўриб, гаплашиб кўришга фурсат бўлади. Маъқул келмаса, ҳеч ким уларни айбга буюрмайди.  Валлоҳу аълам!