Ассалому алайкум! Одинахон опа, саволим учун минг бор узр сўрайман, ҳурматсизлик бўлса, кечиринг, илтимос. Виделиния ҳақида саволимга берган жавобингизга яхши тушуна олмадимда, шуни тушунтириб юборсангиз, илтимос. Мендаги виделиния оқ, шаффоф ва рангсиз, доимо оз-оздан келиб туради, тушунишим бўйича, ҳеч қандай ранг аралашмаган, рангсиз, оқ виделиния таҳоратни бузмайдими ёки тўғри тушунолмадимми. Мен уйда бўлмаган пайтларим, кўчада иш билан юрганимда виделиния сабабли таҳоратим борми йўқми жуда шубҳаланаман. Шунга аниқлик киритиб берсангиз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Фатво ўзбек тилида батафсил берилган.