Ассалому алайкум! Ҳозир ҳар хил пардоз воситалари кўпайган. Уларни қайси биридан фойдаланиш жоиз, қайси бири мумкин эмаслигини билиш кўп ҳолларда муаммо бўлаяпти. Савдо дўконларига янги кириб келган маҳсулотлардан бири наноботекс. Маҳсулот суюқлик шаклида бўлади, суртса ажинларни кетказади. Тўлиқ маʼлумотим йўқ. Уни қўллаш мумкинми билмоқчи эдим? Эʼтиборингиз ва жавобларингиз учун ташаккур.
– Ва алайкум ассалом! Ташқи истеъмол учун ҳозирланган махсулотларнинг деярли барчаси жоиз. Валлоҳу аълам!