Ассалому алайкум! Шаҳмат ҳақидаги кўплаб саволларни излаб чиқдим. Бироқ мен ўз саволимга етарлича жавоб топа олмадим. Саволим шундан иборатки шаҳмат билан шуғулланиш. Турли хил танловларда иштирок этиш, у орқали мураббий бўлиб пул топиш жоизми? Яʼни мен шаҳмат билан шуғулланар эдим. У ҳаётимнинг асосий қисми эди. Кўплаб танловларда қатнашагнман. Биз турнирларда қатнашиш учун маʼлум миқдорда пул тўлаймиз. Совриндорларга ҳам пул берилади. Бу қанчалик тўғри бу ҳалолми? Оллоҳ илмингизни зиёамда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабда мумкин эмас. Агар ўйинчилар ўртага пул тўлаб, охирида пул бир кишига бериладиган бўлса бу айни қимор бўлиб ҳукми ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!