Ассалому алайкум! Одинахон, яхшимисиз? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Биласизми, ҳаётим бироз чигалликларда ўтган. Фарзандаларим эрим билан бўлган жанжалу калтаклар рўпарасида улғайишди. Ҳозирда ажрашганман. Асабий бўлиб қолганман. Салга бақириб, қарғавораман. Алҳамдулиллаҳ, бир қизим, бир ўғлим бор. Ўғлим Россияда ўқийди. Қизим мен билан. 3йил олдин у бир инсонга кўнгил қўйибди. Аммо, у одам уйланган, набиралик одам экан. Хотини менга телефон қилиб ҳар ҳил гапларни айтди. Хуллас, қизимни калтаклаб, уйдан чиқармай бу йўлдан қайтармоқчи бўлдим. Унинг 2-хотин бўлишига рози эмас эдим. Мана, орадан 3йил ўтди. Улар ҳануз алоқада. Қизим барибир ўшани деяпти. Ўзига индаганим йўқ. Аммо, билишимча, никоҳ ҳам ўқитишган. Аммо қизим яхши қиз. Шу ёшигача бирорта бола билан гаплашмади, намозхон. Қуръон ўқийди, алҳамдулиллаҳ. Кўнглимга қарайди. Аммо, шу масалада уни ҳеч қайтаролмаяпман. У инсонни ҳам намозга даъват қилипти. Кўп нарсаларни ўргатганмуш. У киши ҳам бир неча марта келди мени ёнимга, дадасини ёнига. Аммо, рози бўлмадик. Энди эса нима қилишгаям ҳайронман. Нима деб маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Шунча йил алоқалари давом этаётганига кўра, орадаги алоқа жиддийга ўхшайди. Қизингизга насиҳат қилиб кўринг. Қайтмаса, истихора қилинг. У инсондан маҳрум қилсангиз, ундан кўнгил уза олмаслиги, бошқасига берсангиз, унга кўнгил қўя олмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам!