Ассалому алайкум! Мен бир танишимга мебель олишда ёрдам бердим. У ушбу мебели олиб бошкаларга сотиб менга 2.000.000 сум пул берди ва мен олишга ёрдам берган мебелдан фойда килганлигини бу эса мени "долям" деб айтди. Ушбу пулларга менга халолми? Агар харом булса узига кайтариб берими ёки эхсон килими
– Ва алайкум ассалом! Ўртада бўлган келишувга қаралади. Ўзининг қилган ҳалол фойдасидан сизга хизмат ҳақи сифатида берса олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!