Укол қилиш мумкинми?

20:29 / 29.11.2021 | Dinora Nuriddinova | 315

Ассалому алайкум! Менинг бир танишим қайнотасига ёнбошдан укол қилади. Бу шариатимизда мумкинми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Келин қайнотани ёнбошига укол қилиши шаръан жоиз эмас. Укол қилиш вақтида келин ёки қайнотада бир-бирига шаҳват топилса ҳурмати мусоҳаратни хавфи бор. Агар ҳурмати мусоҳарат собит бўлиб қолса келин ўз эрига абадий ҳаром бўлади. Шунинг учун бундан қаттиқ сақланиш керак. Қайнонага ёнбошдан укол қилишни ўргатиб қўйсин. Валлоҳу аълам!