Ҳижоб

23:05 / 30.12.2021 | Xadicha | 288
Ассалому алайкум! Қуръони Карим Нур сураси 31-оятида аёлларга марҳамат қилиб, "рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар" деб Аллоҳ таъало буюрган. Кун анча салқинлашиб қолгани сабабли, устки киймлар киямиз, яъни куртка, пальто.... Саволим шундан иборатки, рўмолимизни устки кийимимизни ичига тиқиб юрсак бўладими ёки устки кийимимизни устига чиқариб олишмиз керакми
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Устки кийим кенг бўлса, рўмол ичида қолиши жоиз. Валлоҳу аълам!