Ибзо

03:54 / 07.01.2022 | Oysha | 285
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Менинг саволим исломда тижорат одоблари га боғлиқ. Ҳозирда опам Туркияда ишлайдилар оиласи билан, Ўзбекистондаги холамга тижорат қилишлари учун кийим-кечак жўнатади. Опам ишлагани сабабли ишдан вақт ажратиб бориб танлаб бу кийимларни олиб жўнатади. Шунинг учун холам жўнатган пулнинг қанча қисмини ўзига соф фойда сифатида олса бўлади? Опамнинг бу ҳаракати ибзў дейиладими шариатда?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, шерикчилик қилиб пулни келишиб ўзаро розичиликда тақсимлаб олишлари жоиз. Бундай атамани билмадим. Валлоҳу аълам!