Қуръони Карим китобини бағишлаб ўқиш

23:56 / 07.01.2022 | Dilafruz | 451
Ассалому алайкум! Биринчи марта Қуръон китоби ўқилганида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга атаб ўқилишини эшитгандим. Ундан кейингилари ўтган инсонлар учун ўқилишини биламан. Саволим, тирик одамлар ва ўзи учун ҳам ўқиш жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Аслида Қуръонни киши ўзи учун ўқийди. Қуръон бошқаларга аташ учун ўқиладиган китоб эмас. Унинг тиловати ибодатдир. Ҳар инсон уни Аллоҳнинг ризоси учун ўзининг вазифаси деб ўқийди. Унинг оятларини тушуниб, унга амал қилиш, оятлари ҳақида тафакккур қилиши лозим. Шунингдек у дастуруламалдир. Валлоҳу аълам!