Ассалому алайкум! Мени турмуш ўртоғим шифокор. Мен эса ўқитувчи. У билан жуда кўп тортишиб қоламиз телефондаги хабарлар туфайли. У ҳамшираларим, нима бўлибди ёзишсам дейди, мен эса бу нарсани ҳохламайман. Биринчидан, уларни ҳам эри бор, оилали, ёзманг, ҳар бир ёзганларингиз учун кейин жавоб беришингиз бор дейман. Иккинчидан, рашк қилиб айтаман, бу ҳам хиёнат деб. Охири телефонини блоклаб кўрсатмай қўйди, шунда ҳам йўлини қилиб ёзишётганини кўрдим. Охири умуман ушламаслигимга тўғри келди, чунки ўртада жуда кўп уруш жанжаллар бўлди. Шу билан телефонини кўрганим йўқ. Билишимча ҳозир ҳам ёзишиб туради, биттаси билан эмас, кўпчилик билан, фақат ёзишиб қўяман ҳолос, бошқа ҳеч нарса қилмайманку буни нимаси ёмон дейди. Яна битта хотин олсам ҳам чидаб яшайсан дейди. Турмуш ўртогимни телефонидаги хабарларни кўришга ҳаққим борми? Илтимос, эримни нима қилсам ёзишмай қўяди, бирор маслаҳат беринг. Лекин ўзи сени жуда яхши кўраман деб оиламиз учун ҳаракат қилади. Биламан, фақат ёзишиб қўяди холос, шуниси ёмон. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! https://www.youtube.com/watch?v=DJZLx4dcXAM