Ассалому алайкум! Нифос қони, яъни аёл киши туққанидан сўнг бачадондан 40 кунгача келадиган қон, 40 кундан олдин, мисол учун 20 ёки 30 кунда тугаса, кейин қон келмаса, намоз ўқиб, ибодатларини қилиб юраверадими ёки 40 кун ўтишини кутадими. Жавоб учун олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! Нифоснинг энг кўпи 40 кун. Камининг чегараса йўқ. Қачон тўхтаса, ғуслини қилиб, ибодатларини қилаверади. Валлоҳу аълам!