Ассалому алайкум! Устозим узим дорихонада ижарага олиб ишлатаман. Кундан кун савдо тушиб кетяпти, ёнимдагиларга айтсам ишинг учун катта муллога бориб тумор қилгин, хар хил сувлар қилиб беради, яна айиқди битта нарсаси бор ана уша зур дейишди. Мана бизди қара савдомизди одам тинмайди бунакада банкрот буласан дейишди. Уларга рецепт кирса хисоб қимасдан олишади. Менга хисоблаб чиқиб кетади, қиммат булсаям улардан олишади хайрон қоламан. Буни эшитиб бир қигим келди яна Астағфуруллох дедим. 5махал намозимди уқийман, Қуръон уқийман, зикир, саловат, купроқ Истиғфор айтаман. Улар зикир нималигини билишмайди яна савдоси тулла, қулида пули куп. Одамзотмизда купинча куфр киламиз, ширк келтириб кимиз келади, қалбимизда бизам шуни хохлаймиз. Яна чуқур уйланиб фикир қилиб йук менга туғри кемайди. Борига шукур қилай дейман. Тақдиримда шунча савдо қилиш, ризқ ёзилган дейман. Уларди шунака пул топиши халолми? Мени озгина пул топсамам пулим халолми? Илтимос хамма бозордаги Одамларга бу нарса харомлигини айтинг. Зора шу гапиздан кейин қайтишса, халол ишлашса. Бу нарса купайиб кетябди. Одамлар пул топиш учун хар бало қилишяпти. Жавоб учун рахмат. Парвардигор иймонимизди мустахкам қилсин, хаммамизга инсоф берсин.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, уларнинг ишлари ножоиз. Мулоҳазаларингиз учун ташаккур. Оз бўлсада ҳалол бўлсин! Аллоҳ ризқингизни улуғ қилсин. Сизга ҳожат намозини тавсия қиламан. Энг тўғриси шу. Валлоҳу аълам!