Ассалому алайкум! Ҳурматли Муслимаат.уз сайти жамоаси. Аҳволларингиз яҳшими? Савол бермоқчи эдим. Яқиндан бир инсон менга савол берди, мен у саволга жавоб бера олмадим... "Савол: турмушга чиқмасимдан аввал, намозни вақтида ўқирдим, роса кўп китоб ўқирдим, нафл рўзалар тутардим, кўпроқ илм олишга ҳаракат қилардим. Ўзим қизиқардим. Турмушга чиққанимдан кейин, амалларга бепарво бўлиб қолдим. Ҳаттоки намозга вақтим бўлса хам, дангасалик қилдимми, ўқигим келмай қолган, бомдодга хам туролмайман, будилникни хам эшитмайман. Нима қилсам яна аввалгидек намоз, ибодатларни чин кўнгилдан, ҳоҳлаб қиламан. Нима учун ҳозир шунақа бўлиб қолдим?", деб сўрадила. Мен истиғфор айтинг дедим, лекин саволларига тўлиқ жавоб бера олмадим. Илтимос, шу саволга аниқ жавоб берсангиз. Чунки ўзимда ҳам шунақа ҳолат бўлди, турмуш қурганимдан кейин, ҳўжайинимлар роса жаҳллари чиқарди мендан, нега намозга бепарволик қиляпсиз деб. Ҳозир Алҳамдулиллаҳ ҳаммаси жойига тушди, лекин яна шу ҳол такрорланмаслиги учун нималарга аҳамият беришим керак?
– Ва алайкум ассалом!Бу неъматга ношукрлик қилиш. Аллоҳ таоло оила неъматини бергандан кейин янада ибодат ва тақвода маҳкам бўлиш керак. Нафс неъматга етгандан кейин хотиржам бўлиб қолиш оқибати. Дарров нафсни тергаш лозим. Ношукрликни муолажа қилиш керак. Тавба, истиҳфор лозим. Маърузаларни тинглаш зарур. Валлоҳу аълам!