Фарзанднинг отадаги ҳақлари

04:58 / 11.01.2022 | 이이쁜아 | 379

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 22да. Ота онам 10 ёшлигимда ажрашиб кетишган, отам ҳозирда фарзандлик ва оиласи бор. Мен онам билан шу ёшимга киргунимча бирга яшаймиз. Отам билан онам тогрисида қаттиқ тортишув натижасида аразлашдик.Мен онамни доим яхшилайман ва онам тараф бўламан.Отам гўёки менга бемеҳрдек кўринади. Отам ҳолимдан ҳабар олмайди, мен 4 йилдан буён отамдан ҳабар олиб тураман. Ҳаттоки мен уларга моддий ёрдам бераман.Ҳозирда жуда афсусдаман. Онам билан ижарада яшаймиз. отам менга эмас, мен отамга ёрдам қилганимга афсусдаман. Отамдан вос кечсам шариатда жоизми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Унга яхшилик қилаверинг. Бунинг ажри катта ва асло бундан пушаймон бўлманг. Валлоҳу аълам!