Ассалому алейкум ва роҳматуллаҳи ва барокатуҳ. Устоз илмингиз янада зиёда бўлсин!
1- Саволим шуки, менинг турмуш қурганимга 3 йилдан ошди. Фарзандли бўлолмаяпман, докторга бордик. У тухумдонларимни яхши ишламайди, эко қилдир деди. Биз эко қилдирдик, эгизак ҳомиладор бўлдим. 6 ойдан кейин эрта дард келиб, эрта туғдим, қизим 20 кун, ўғлим 3 кун яшади. Кейин вафот этди. Бу воқеага 5 ой бўлди. Энди яна эко қилдирмоқчимиз, чунки у ерда тайёр эмбрионлар бор. Доктор янги йилдан кейин бошлаймиз деди. Устоз. сизнингча сабрсизлик қилаяпманми? Жудаям иккиланаяпман, нима қилай? Устоз, илтимос, маслахат беринг.
2- саволим шуки, мен чет элдаман, докторим эркак киши. Бу ерда фақат аёл киши доктор бўлсин дея олмас экансиз. Барибир эркак киши бор экан, масалан туғаётганимда аёл киши, эркак киши аралаш туғдирганди. Аёл доктор эркак докторни ёрдамга чақирганди, бу ерда айтолмас экансиз доктор аёл киши бўлсин деб. Эркак докторлар жудаям кўп бу ерда. Устоз мен гуноҳкор бўламанми?
3- саволим шуки, бир ҳадис эшитгандим, фарзандлари вафот этса ота онасига шафоатчи бўлишади деб, бизга ҳам бўлишадими?
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади.
Эко ҳақида: Истихора қилинг. Мутахассислар билан гаплашиб кўринг. Валлоҳу аълам!