Она оқ қилса ва кечирса

02:25 / 13.01.2022 | Dilnoza | 368
Ассалому алайкум! Фарзанд онага қўпол муомилада бўлса, фарзандлик бурчларини бажармаса, онани дилини кўп оғритса ва она уни оқ қилса, бироз муддатдан кейин эса фарзанд афсусланса, тавба қилса, она кечирса, қилган оқини қайтариб олдим деса, Аллоҳ кечирадими ёки оқ бўлгандан сўнг ортга йўл йўқми? Умуман олганда оқ талоққа ўхшаш қатъий нарса эмасми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қатъий эмас. Кечирса бўлади. Валлоҳу аълам!