Қайнонам одам ажратади

02:02 / 13.01.2022 | Mohigul | 355
Ассалому алайкум! Мени 2 ўғлим бор, хўжайиним Россияга ишлагани кетган.Биз алоҳида уйга чиқиб кетганмиз.Лекин хўжайиним пулни қайнонамга жўнатади.Болаларим хали кичикина, бири 3, иккинчим 1 ёш.Гап шундаки,қайнонам на менга,на фарзандларимга ва на хўжайинимга жўнатган пулидан сарфламайди.Хаттоки,болалар оғриса хам даволатмайди. Шу вақтгача ўзимнинг ота онам қилиб беришган.Болаларим шўхлик қилсаям жўраб ташлайди. Лекин 2 овсинимга, уйда қолган овсинимгаям, болаларигаям хаммаёқ оберади, иккинчиси пулларини ўзларига ишлатишади,Болалар нафақасига ўтибман, униям беринг дейди. Бермайман дедим, қачонгача ота онам қилиб беради, бу болаларнинг пули, болаларга сарфлайман деб бермадим.Совуқ тушдиям, уйимга шароит яратиб беришмади, ёқилғи оберишмади,болаларим оғриб қолдиям қаратишмади.Онамларникида қишлаб келаман деб хозир ота онамланикидаман. Хўжайиним мен сизларга пул жўнатяпман, болаларимга қарамаябсила деса, сен ўзгариб қолибсан, хотинини гапига кирадиган бўлиб қолибсан дебди. Энди эрим қайнонамдан яширинча менга қўшимча ишлаб пул ўтказиб турибди.Қайнонамдан яширинча иш тутятганимизга гунохкор бўлмаймизми.Илтимос,маслаҳат берсангиз
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлмайсизлар. Унга айтиш шарт эмас. Сизларни нафақасиз қолдирса гуноҳкор бўлади.Валлоҳу аълам!