Ассалому алайкум! Яхшимисиз, бундан 2 йил олдин эрим билан телефонда жанжаллашгандик. Жавобингни бердим, нима қилсанг қил деганди. Кейин яна ярашиб, яхши бўлиб кетди орамиз ва фарзандли бўлдик. Упайтда илмим йўқ эди. Бир иккита шунақа саволларни кўриб қолиб қийналяпман, талоқга кирса менинг фарзандим беникоҳми, илтимос жавоб беринг.
– Ва алайкум ассалом! Нима бўлганини аниқ айтишингиз керак. Валлоҳу аълам!