Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: Мен ҳарбий инсонга турмушга чиққанман. Икки фарзанднинг онасиман. Шароитимиз туфайли мусофирчиликда яшаймиз. Отам оламдан ўтдилар, 1 йил бўлди. Оилада икки қиз фарзандмиз, ўғил йўқ. Синглим турмушга чиққан. Онам ёлғиз қолдилар. Доим уларни ўйлайман. Мен бориб онам билан яшасаммикин деб ўйлаб қоламан. Нима қилсам энг тўғриси бўлади. Аёл кишига осон эмас. У кўп нарсага ожизлик қилар экан.
– Ва алайкум ассалом! Ичкуёв бўлиш сабабидан кўп келишмовчиликлар чиқади. Агар шунақа эҳтимол бўладиган бўлса, онангиз ёнларига ҳамроҳ қўйиш керак. Валлоҳу аълам!