Ассалому алайкум! Менинг синглим турмушга чиққан, бир нафар фарзанди бор. Унинг эрини иккинчи ҳотини бор экан, кейин билдик. Синглим ажрашаман деб қўймаяпти, онамга телефон қилиб эрини айбларини айтиб, онам бечорани кўп чарчатиб қўяди. Бу ҳолатда нима қилсак бўлади, акаси сифатида эри билан гаплашган пайтим, 2 чи ҳотиндан воз кечмайман, синглингиздан ҳам, шаръий никоҳим бор у билан деяпти.
– Ва алайкум ассалом! Бу ажрашишга сабаб бўла олмайди. Синглингизга насиҳат қилиш керак. Куёвга ҳам. Адолат қилиб синглингизга қарасин, ажрашаман дейишига қўймасин. Валлоҳу аълам!