Уҳлаганда қурон эшитиш

02:12 / 14.01.2022 | Shahlo | 694
Ассалому алайкум! Бир жавобингизда, кечқурун Қуръон эшитилмаса, ўчириб қўйинг деган экансиз. 20 кунлик чақалоғим бор, шунга кечқурунам эшитсин деб умуман Қуръонни ўчирмас эдим. Ўчириб қўйишим керакми, чунки у билан ўзим ҳам уҳлайманку.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ухлаганда ўчиқ турсин. Қуръон эшитиш учун қўйилади. Валлоҳу аълам!