Эрдан руҳсатсиз ишлаш

11:49 / 14.01.2022 | Nigora Abdusalamova | 404
Ассаламу алайкум ! Мени Жуфтим сафарда, 4 ойдан ошди, қарзларимиз кўп, лекин қарзлари учун пул жўната олмаяпти. Катта ейяпман деб таомланаётканларини кўп кўрсатади. Бировларга юборган сигаретни энг қимматини чекаяпман, кучайдим деган видеоларини кўрдим. Қиммат таомларни сарасини еяётганлигидан топиши яхши деб ўйлайман, бизга эса 1 ойда 50 $ ёки 10 $ чиқаряпти. 2 та 2, 3 ёшлик фарзандларимиз бор, еб ичгани пул етмаяпти. Жуфтим рухсат бермаса ҳам ишласам бўладими.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ундан ҳаққингизни талаб қилинг. Акс ҳолда ишлашга чиқиб кетишингизни айтинг. Ишламасин, деб ҳаракат қилмаса, ўшанда ишласангиз бўлади. Валлоҳу аълам!