Маҳр

18:27 / 17.01.2022 | Mukarramxom | 319
Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанимга 5 йил бўлди. Эрим ҳали маҳримни бермаган. Участка олдик. Энди уни кўтаряпмиз. Никоҳ ўқиган домла 10 гр. тилло деган эди маҳр учун. Ҳар доим пул йиғилганда ишлатилиб кетади. Кўпайиб сал уйни битириб оберарман, деяпти. Мен ҳам розиман. Ўзи аслида маҳр қачон берилади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Келишилган вақтда бериш керак. Валлоҳу аълам!