Мусикали инструмент чалиш

22:20 / 16.01.2022 | Rasulova Gulsanam | 229

Ассалому алайкум! Саволим шуки: Фарзандимиз пианино курсига боради ва ўрганяпти, мактабда ҳам дарс бор. Бу исломда мусикали инструмент ўрганиш қанақа? ( Фарзандларимиз жуда динга қизиқишади, биз ҳам ўрганяпмиз аста, эртага сўрашса шу мавзуда қандай жавоб берамиз?) Олдиндан рахмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Шуни ўрнига Қуръон ўқишни ўргатинг. Сизлар азиз умрингизни фойдали нарсаларга сарфланглар.
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
Сунани Доримий. Валлоҳу аълам!