Ютуқли ичимликлар сотиш

19:35 / 16.01.2022 | Маржона | 158

Ассалому алайкум! Ҳозирда кўплаб ютуқли сок, содалар , ва деярли жуда кўп нарсаларда ютуқлари бор. Масалан , пепсида ва яна бошқа маҳсулотларда. Савол, шундай ютуқли маҳсулотларни ва яна маҳсулотдан рақам чиқади, ўша рақами чиқса кўрсатувга чақиришади ва унда ўйин бўлади, баъзи нарсаларни танлаш орқали ютиб олинади, лекин ютқизиш бўлмайди менимча, яна билмадим. Шундай ютуқли сок ёки маҳсулотларни сотиш мумкинми? Буларни сотиш қиморга кирмайдими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёжи бор одам кириб эҳтиёжидаги нарсасини олса ва очиб қараса ютуқ чиқса зарари йўқ. Аммо ўзига керак бўлмаса ҳам айнан ютуқ ютиш учун сотиб олса ва ютуқли маҳсулотларга ютуқнинг ҳам қиймати қўшилган бўлса бу қимор бўлиб, шаръан ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!