Ассалому алайкум. 2 ёшлик қиз фарзандим бор. Мен уй бекасиман. Қайнона қайнотам билан бирга яшаймиз. Фарзандимга қарашдан ташқари уй юмушларим бор. Уйда бўлганим учун қизим бир ўзи ўйнайди, зерикади, болаларга опчиқинг деб ҳархаша қилади. Атрофимизда деярли болалар майдончаси йўқ. Камдан кам фарзандимни кўчага олиб чикаман. Саволим шуки, қизимни давлат боғчаларига беришим тўғрими? У ерга ҳар хил инсонларнинг фарзанди келади, ҳар хил луқма ейди, унинг тарбияси бузилиб қолишидан ҳавотирдаман. Шу ҳақида озгина тўғри йўл кўрсатшингизни сўраб қолардим. Аллоҳ рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Беришингиз жоиз. Емагидан кўнглингиз тўлишини истасангиз, таомини ҳозирлаб олиб чиқиб беринг. Валлоҳу аълам!