Ассалому алайкум! Мен мултик қаҳрамонлари ёки инсонлар сурати ҳайвонлар, хуллас кўз сурати бор нарсалардан стикерлар таёрлаб сотаман. Менга бир куни мумкин эмас бу деб қолишди. Жонли нарсани сурати орқали пул ишлаяпсан, мумкинмас дейишти. Шунинг учун мен энди бу билан шуғулланишим мумкин эмасми? Шунга нима дейсиз? Ва яна телефондаги ҳар ҳил смайликларда ҳам жонли нарсалар тасвирланган уни ҳам ишлатмаслик керак деб эшитдим. Мен бу нарсалардан ҳар куни фойдаланаман. Шунинг учун аниқлик киритмоқчи эдим! Олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Қилманг бу ишни. Валлоҳу аълам!