Мусофир, лекин исломда бўлмаган инсонни мехмон қилиш тўғрими

06:53 / 27.12.2021 | Nasiba | 245

Ассалому алайкум! Хурматли устоз , мени турмуш ўртоғим касб юзасидан хиндлар билан ишлайдилар ва улардан бири ўзини худосига сиғинади , сигирни улуғлайди, яъни сигир гўшти емайди, шу инсонларни хурмат юзасидан 1-2 мартта мехмонга таклиф қилдик, ва хурмат юзасидан мол гўшти ишлатмасдан уларни одоби доирасида мехмон қилдик, лекин улар қайта ва қайта келишни хохламоқда, менга уларни эътиқодини хурмат қилишим, худди нимадир нотўғри қилаётгандекман, гуноҳмасмикин деб ўйлаб қоламан, Аллоҳ ягона эканлигига ишонмайдиган инсонлар билан муомала қандай бўлиши керак, ёки шунчаки мусофирку деган мақсадда мехмон қилсам бўладими

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Иш юзасидан ёки улани қалбини исломга улфат қилиш ниятида шариат доираларидан чиқмасдан меҳмон қилишда зарар йўқ. Агар сизни динингизга зарар берадиган ишлар ёки гапларни сезсангиз меҳмондорчиликни тўхтатинг. Валлоҳу аълам!